Трамп: «Ёмон зўр гап эшитдим!..»
АҚШ Президенти Дональд Трамп Яқин Шарқ ва Эрон билан боғлиқ анча хушхабарлар олганини маълум қилди, бироқ тафсилотларни очиқлашни рад этди.
«Биз бундан 20 дақиқа олдин баъзи яхши янгиликларни олдик. Яқин Шарқда Эрон билан боғлиқ ишлар яхши кетаётганга ўхшайди», — деди у журналистларга.
Трамп Эрон АҚШ билан музокараларда гўёки «ҳамма нарсага рози бўлганини» айтди.
Кеча, 19:28
АҚШ Президенти айнан қандай янгилик олганига аниқлик киритмади, аммо дам олиш кунлари музокаралар режалаштирилганини қўшимча қилди.
Шунингдек, у Шанба куни эрталаб Вашингтон вақти билан матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу анжуман бевосита Эронга тегишли эмас. «Мен ишлар яхши бўлишини кутяпман», — дея таъкидлади Трамп.
