Европа Иттифоқи иқтисодий инқироз сабаб ҳарбийлашиш йўлини танламоқда

Европа Иттифоқи иқтисодий инқироз сабаб ҳарбийлашиш йўлини танламоқда

Европа Иттифоқи иқтисодий қийинчиликлар фонида Россия билан муносабатларни ҳарбийлаштиришни (милитаризация) кучайтирмоқда. Бу ҳақда Berliner Zeitung нашри ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ЕИ раҳбарияти низони бартараф этишга уриниш ўрнига, ҳарбий чораларга урғу бермоқда. «ЕИ раҳбарияти милитаризацияга ишонишмоқда», — дейилади мақолада.

Муаллифларнинг фикрича, бу саноат ишлаб чиқаришидаги пасайишни қоплаш ва қарамликни камайтиришга бўлган уринишлар билан боғлиқ. Шунингдек, АҚШга йўналтирилган сиёсат Европанинг стратегик мустақиллигини заифлаштиргани ва ички келишмовчиликларни кучайтиргани кўрсатиб ўтилган.

Материал муаллифлари бундай қарорлар Европа Иттифоқининг маънавий легитимлигига путур етказади ва иқтисодий муаммоларни янада чуқурлаштиради, деб ҳисоблашади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: