Хитойда марҳум ўғлининг СИ-клони билан мулоқот қилаётган она ҳақидаги воқеа муҳокамада

Хитойда марҳум ўғлининг СИ-клони билан мулоқот қилаётган она ҳақидаги воқеа муҳокамада

South China Morning Post хабарига кўра, Хитойда бир оила автоҳалокатда ҳалок бўлган яқинининг 80 ёшли онаси учун сунъий интеллект асосида унинг рақамли нусхасини яраттирган.

Бу ҳақда рақамли клонлар тайёрлаш билан шуғулланувчи мутахассис маълум қилган. Оиланинг шахси сир сақланмоқда.

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган клон марҳумнинг фото, видео ва аудио ёзувлари асосида шакллантирилган. У нафақат ташқи кўриниши, балки овози ва ҳатто суҳбат пайтидаги одатий ҳаракатларини ҳам аниқ такрорлайди.

Маълум бўлишича, кекса аёл бир йилга яқин вақтдан бери “ўғли” билан видеоалоқа орқали мунтазам мулоқот қилиб келмоқда. Унга ўғлининг вафот этгани айтилмаган — аёл уни бошқа шаҳарда ишлаяпти, деб ҳисоблайди.

Суҳбатлар давомида она “ўғли”га ўзини асраш, яхши овқатланиш ва иссиқ кийинишни тавсия қилади. Рақамли клон эса иши кўплигини айтиб, яқин орада келишга ваъда беради.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди: айримлар буни кекса инсонни асраш йўли деб баҳоласа, бошқалар уни ахлоқий жиҳатдан баҳсли деб ҳисобламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: