АҚШ ва Исроил Теҳронни сунъий йўл билан вайрон қилмоқчи!..

АҚШ ва Исроил Теҳронни сунъий йўл билан вайрон қилмоқчи!..

Шаҳарнинг бир қисмида тупроқ чўкмоқда, яқин атрофдаги тоғлар эса ушбу «миссия»нинг муваффақиятли чиқиш имкониятини оширади.

Америка ҳарбий доираларидаги муҳокамаларда Теҳронни йўқ қилиш учун сунъий кўчкиларни келтириб чиқариш ғояси бир неча бор янграган. Бу ҳақда АҚШ армиясининг собиқ офицери, РХБЗ (Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя) бўйича мутахассис Дэвид Хейнс маълум қилди.

«Мен кўплаб геологлар, кон муҳандислари ва соҳа мутахассисларидан грунт (ер ости) сувларининг камайиши Шимолий Теҳрон остида тупроқ чўкишига олиб келаётгани ҳақидаги тахминларни эшитганман. Айнан шу ҳудудда бутун мамлакатни бошқариш учун муҳим бўлган инфратузилмалар, жумладан алоқа, сув ва электр таъминоти тизимлари жойлашган», — деди Хейнс.

Ер чўкиш жараёнини тезлаштириш ва сунъий кўчкиларни юзага келтириш учун JDAM бункерларга қарши бомбаларидан фойдаланиш мумкин. Хейнс бу каби операцияларда шахсан иштирок этгани учун, муваффақиятга эришиш учун аниқ ҳисоб-китоблар зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Теҳрон этагида жойлашган тоғлар ҳам кўчки хавфини оширади. У ердаги тупроқ қатлами етарлича юмшоқ бўлиб, нуқтали портлашлар натижасида шаҳар устига улкан ер қатламининг сурилиб тушишига сабаб бўлиши мумкин.


Таҳририят мушоҳадаси:

Ушбу хабар замонавий урушлар нафақат қурол-яроғ, балки табиий офатларни бошқариш (геофизик қурол) даражасига чиқаётганидан дарак беради. Теҳроннинг геологик жойлашуви унинг заиф нуқтасига айланиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар минтақавий кескинликни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: