Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг «Брага» клубига ўтиши мумкин.

Хабарларга кўра, португалияликлар 17 ёшли ўйинчиларни «Бунёдкор» ҳамда Одил Аҳмедов футбол академиясидан 1 йиллик ижара асосида жалб қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, уларнинг «Андижон»даги ижараси муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин. Футболчилар янги жамоасига 2026 йил ёзида, 18 ёшга тўлгач қўшилади.

Маълум бўлишича, «Брага» скаутлари уларни Қатарда бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида кузатган ва шундан сўнг кўрикка чақирган. 2025 йил декабрида Хасанов ва Содиқов «қуролсозлар»нинг U-23 жамоаси билан икки ҳафта машғулот ўтказиб, мутахассисларда ижобий таассурот қолдирган. Бу эса расмий таклифга олиб келган.

«Шартномада сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд: Хасанов учун 250 минг евро (тахминан 3,41 млрд сўм), Содиқов учун эса 300 минг евро (4,1 млрд сўм). Агар ушбу банд ишга туширилса, ҳар икки футболчи «Брага» билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, «Бунёдкор» ва Одил Аҳмедов академияси кейинги трансфердан маълум фоиз олади», — дея хабар бермоқда журналист Иван Карпов.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: