Бечора бўлиб қолишимизга мен айбдорман!..
⚪️ Перес айбни ўз бўйнига олди: «Реал Мадрид»даги инқирозга ким айбдор?
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизлигини шахсий хатоси деб ҳисобламоқда. ABC нашрининг хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбари Анчелоттининг ўрнига тайинланган мураббийлар — Алонсо ва Арбелоа борасида адашганини тан олди.
📉 Муаммо таркибда эмас, мураббийларда!
Переснинг фикрича, бугунги «Реал» таркиби мукаммал даражада шаклланган. Мағлубиятлар учун футболчилар эмас, балки уларнинг салоҳиятини 100 фоиз оча олмаган мураббийлар штаби айбдор. Президент шу даражада ишончи комилки, яқин орада Мадрид мухлисларига махсус мурожаат билан чиқиб, вазиятни шахсан тушунтиришни режалаштирмоқда.
🚪 Арбелоа кетади, янги мураббийни Перес танлайди
Хабарларга кўра, Альваро Арбелоа Ла Лига якунланиши билан Мадридни тарк этади. Перес унинг меҳнатини қадрласа-да, «Реал»да совринсиз мураббийга ўрин йўқлигини таъкидлаган. Энг муҳими: янги мураббийни тайинлашда Перес жиловни тўлиқ ўз қўлига олади (ўтган сафар Алонсо номзодини бош директор Санчес илгари сурган эди).
🔄 Ёзги трансфер режаси: Катта тозалаш бўлмайди!
Перес жамоада тубдан қайта қуриш (перестройка) ўтказиш ниятида эмас. Унинг ёзги трансфер ойнаси учун «йўл харитаси» қуйидагича:
✅ Янги келадиганлар:
-
Марказий ҳимоячи (ЦЗ) ва ўнг қанот ҳимоячиси (ПЗ);
-
Марказий ярим ҳимоячи (ЦП) сотиб олиш;
-
Эндрик, Нико Пас ва Виктор Муньосни жамоага қайтариш.
❌ Кетадиганлар:
-
Мастантуоно: Бошқа клубга ижарага берилади.
-
Гонсало: Қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиб юборилади.
