“Олтин хўроз машқи” ҳақида эшитганмисиз?
Ҳар куни эрталаб атиги 15–20 дақиқа тиззада юриш организм учун кутилмаган даражада фойдали экани айтилмоқда. Ушбу оддий машқ соғлиқни тиклаш ва танани чиниқтиришда ёрдам бериши мумкин.
Мутахассислар фикрича, бу машқнинг асосий фойдалари қуйидагилар:
➥ Ортиқча вазндан халос бўлишга кўмаклашади.
➥ Буйрак ва жигар фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
➥ Тиззадаги оғриқларни енгиллаштиришга ёрдам беради.
➥ Кўзни юмиб бажарилса, орқа мия фаолиятини рағбатлантириб, кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
➥ Қоматни тик тутишни ўргатади ва умуртқа поғонаси учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, бу машқ Хитой халқ табобатида қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, у “Олтин хўроз машқи” номи билан танилган. Оддий кўринган ушбу ҳаракат танангизга катта наф келтириши мумкин.
