Норвегияда болаларга ижтимоий тармоқлар чекланади
Норвегия ҳукумати 2026 йил охиригача ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун ёш чекловини жорий этишни режалаштирмоқда.
Режага кўра, платформалардан фойдаланиш 15–16 ёшгача чекланади ва рухсат 16 ёшга тўлган йилдан бошлаб берилади.
Бош вазир Йонас Гар Стёрега кўра, мақсад — болаларни алгоритмлар таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларнинг болалигини сақлаб қолиш.
Қайд этилишича, Франция, Дания, Испания ва Португалия ҳам шунга ўхшаш чораларни кўриб чиқмоқда.
