Шу муштипарни ҳам “ухлатасиларми?”

Шу муштипарни ҳам “ухлатасиларми?”

Ижарачисига пенсиямни ечиб кел, деб картаси билан телефонини берган экан, номига кредит олиб қўйилган.

Аданада яшовчи 70 ёшли аёл ўзининг ижарачисига шу қадар ишондики, ҳатто нафақа пулини ечиб келиши учун банк картаси ва телефонини ишониб топширди. Аммо бу ишонч аянчли якун топди.

—  Ижарачи  қария аёлнинг мобил иловаси орқали сездирмасдан 350 000 лира кредит расмийлаштирган ва пулни ўз ҳисобига ўтказган. Қария аёлга эса ҳар ўзлари ҳисобидан пенсиянгиз дея 16.000 лира бериб келган.

— Воқеа эса аёлнинг пенсиясини ўзи олиши учун банкка борганида фош бўлган. Банк ходими кампирга пенсияси кредит учун кесилгани ва ҳатто 500.000 лира қарзи борлигини маълум қилган.

— Қўлга олинган фирибгар ўғирланган барча пулларни онлайн қимор ўйинларида бой бериб бўлганини тан олди.

—  Полиция томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумонланувчи қўлга олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: