Чала эру-хотинлар…

Чала эру-хотинлар…

Бир куни устозимиз Назар Эшонқул хонасига чақириб:
-Энди «Ҳидоят сари» кўрсатувида муаллифингиз Илҳом Аҳрор бўлади, бирга ишлайсизлар!-деб қолди.
Мен:
-Дилмурод Қўшоқов-чи?-девдим,
-У ҳам ишлайверади!-деди.
-Хўп!-деб Илҳом ака билан мавзу қидиришга ва кимлардан интервью олишни маслаҳатини қилиб кетдик.
Илҳом ака табиатан шоир ва ўта содда одам!
Биз «Чўпон ота»масжиди имомидан интервью олиш мақсадида аввалдан мавзуни бериб, тайёрланишини айтишга масжидга имомнинг олдига бордик.
Бизни ёши катта киши жуда товозе билан кутиб олди.
Сўрашиб бизни ичкарига таклиф қилди.
Биз:
– Имом шу киши бўлса керак!- деб ўйлаб одоб билан ичкарига кирдик.
У киши диванга бирга ўтиришимизни айтди, иккимиз диванга бирга ўтирдик.
Бизга калима қайтартирди.
Кейин иккимизни исми шарифимизни ёзиб олди-да бир нималарни ўқиб,
-Дилдора Раббимқул қизи, сиз Илҳом Фалончи ўғлига тан маҳрамликка розимисиз?-деса бўладими?!
Илҳом ака ҳайратдан бухороча:
– Ибэ?- деб юборди.
Мен ҳам,
-Домла, тушунмадим никоҳ ўқияпсизми, мени эрим борай?!-дедим ҳайратланиб…
Кейин билсак у киши масжид қоровули бўлиб, унга кимдир телефон қилиб никоҳ ўқиб қўйишини, у бизни ўшалар деб ўйлаганини айтди.
Ҳақиқий имом келгач унга бор воқеани айтиб бериб, роса қотдик!
Илҳом ака ташқарига чиққач:
-Бир худо асради-яй?!-деган гапига эса яна қотдик.
Назар акага келиб бўлган воқеани айтиб берувдик, у кишиям кулгудан буралиб қолди.
Шу-шу Назар ака бизга:
-Ҳа, чала эр-хотинлар!-дейдиган бўлди-да!
Дилдора Ҳасанова
Дўстларингизга ҳам юборинг: