Талабалар энди стипендия маълумотларини онлайн кўришлари мумкин
HEMIS тизимига талабаларга стипендия тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни Billing тизимидан олиб кўрсатиш функцияси қўшилди. Эндиликда ҳар бир талаба ўзига тўланган маблағларни ўқув йиллари кесимида мустақил кузатиб бориши мумкин.
Маълумотларни қандай кўриш мумкин?
Талаба профилида:
• Молиявий тўлов/стипендия ҳисоби саҳифасига ўтилади;
• Бу ерда ҳар бир талаба ўзига ҳақиқатда тўланган стипендиялар рўйхатини кўради;
• Ўқув йили фильтри ёрдамида ўтган йиллардаги маълумотларни ҳам саралаш мумкин.
Масъул ходим профилида:
• Ташқи хизматлар/стипендия ҳисоби саҳифасида барча талабалар рўйхати билан танишиш мумкин;
• Синх тугмаси орқали маълумотларни Billing тизими билан янгилаш имконияти мавжуд.
МУҲИМ: Ушбу маълумотлар ҳам my.hemis.uz платформасида, ҳам HEMIS мобил иловасида акс эттирилади.
