Россия Киевдан эвакуация чақируви билан чиқди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижий дипломатик миссияларга махсус нота юбориб, Киевни тарк этишни тавсия қилди.
Маълум қилинишича, Ғалаба куни муносабати билан Украина пойтахтига ракета ҳужумлари бўлиши эҳтимоли сабаб дипломатлар ва ходимларни зудлик билан эвакуация қилиш сўралган.
Ҳозирча Украина томони ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирмаган.
