Реклама паспорти, маркировка ва айрим тўловлар бекор қилинади
7 май куни ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман матбуот котиби Гулжамол Шукурова тадбиркорларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маълум қилди:
— бинолардаги пешлавҳа ва савдо белгиларини реклама сифатида баҳолаш ҳамда улар учун «реклама паспорти» талаб қилиш бекор қилинади;
— ичимликларни рақамли маркировкалашдаги агрегация талаблари 2027 йил 1 апрелгача кечиктирилиб, жарималар қайта кўриб чиқилади;
— картага нақд пул киритиш ва шахсий карталар ўртасидаги ўтказмалар учун комиссиялар бекор қилиниши режалаштирилмоқда;
— солиқ пеняси асосий қарз миқдоридан ошиб кетмаслиги қонунан белгиланади;
— умумий овқатланиш соҳасида ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилиб, экологик тўловлар енгиллаштирилади.
Президент мазкур таклифларнинг 10 дан ортиғини қўллаб-қувватлаб, масъулларга аниқ топшириқлар берган.
