Украина Россияга қарши янги бузғунчилик кампаниясини бошлади
Россия Ташқи разведка хизматига кўра, Киев Россияда ҳарбий ва ватанпарварлик мавзусидаги телеграм каналларини сотиб олишни бошлаган.
«Бундай ресурсларни сотиб олиш бўйича таклифлар махсус яратилган сохта аккаунтлардан ва жамоат арбоблари – жамоатчилик фикри етакчилари номидан амалга оширилмоқда», дейилади пресс-релизда.
Бунинг асосий мақсади — дезинформация тарқатиш ва Россия армиясини обрўсизлантиришдир.
Ушбу каналлардаги маълумотларни алмаштириш орқали Киев уларнинг эгаларини ноқонуний фаолиятга жалб қилмоқчи, дейди махсус хизмат.
