Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларга бориши маълум бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 5 862 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:
• Россия – 1 241 нафар;
• Корея Р. – 1 131 нафар;
• Қирғиз Р. – 1 059 нафар;
• Хитой – 424 нафар;
• Туркия – 423 нафар;
• Тожикистон – 381 нафар;
• Буюк Британия – 292 нафар;
• Бошқа давлатлар – 911 нафар.
