Кариб денгизи қароқчилари, Кариб денгизида!..
Авиаташувчи зарбдор гуруҳ таркибига авиақанот (CVW-17), «USS Gridley» (DDG 101) эсминцери ва «USNS Patuxent» (T-AO 201) ёрдамчи кемаси киради.
АҚШ армиясининг «Nimitz» авиаташувчи зарбдор гуруҳи Кариб денгизи ҳавзасига кирди. Бу ҳақда 20 май куни АҚШ Қуролли Кучлари Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) маълум қилди.
«Кариб денгизига хуш келибсиз, „Nimitz“ авиаташувчи зарбдор гуруҳи!» — дейилади SOUTHCOM қўмондонлигининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.
«Nimitz» авиаташувчи зарбдор гуруҳи таркибидан CVW-17 авиақаноти, «USS Gridley» (DDG 101) эсминцери, шунингдек, «USNS Patuxent» (T-AO 201) таъминот кемаси ўрин олган.
🇨🇺 Куба ҳукумати Кастрога қўйилаётган айбловларни сиёсий провокация деб атади
Куба ҳукуматининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бундай чоралар кўриш учун ҳеч қандай легитимлик ёки юрисдикцияга эга эмас.
Бундан олдин АҚШ Адлия вазирлиги Кубанинг собиқ етакчиси Раул Кастрога қўйилаётган айбловлар ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ жазосини кўзда тутишини маълум қилган эди. Куба ҳукумати АҚШ томонидан Кастрога нисбатан илгари сурилаётган бу айбловларни кескин қоралади ва уларни «сиёсий провокация» деб баҳолади.
Америка ОАВларининг хабар беришича, айни пайтда АҚШда Кубанинг собиқ раҳбари Раул Кастрони «Венесуэла сценарийси» бўйича қўлга олиш (ўғирлаб кетиш) имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Журналистларнинг маълумотларига кўра, ушбу вазият фонида Америка ҳарбий авиацияси Куба қирғоқлари яқинида тез-тез кўриниш беришни бошлаган ва Вашингтон орол-давлатга нисбатан босимни сезиларли даражада кучайтирган.
