Ё ғалаба, ё ўлим — таслим бўлиш йўқ – Ғарибободий
Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Ғарибободийнинг айтишича, Теҳрон ҳар қандай ҳарбий босимга қарши туришга тайёр ва суверенитетни ҳимоя қилишда муросага бормайди. Унинг таъкидлашича, мамлакат позицияси аниқ: “Биз ё ғалаба қозонамиз, ё ҳалок бўламиз, таслим бўлиш йўқ”.
Ғарибободий шунингдек, АҚШ бир вақтнинг ўзида ҳам музокаралар ҳақида гапириб, ҳам эҳтимолий кенг кўламли ҳужум сценарийларини кўриб чиқаётганини танқид қилди. Унинг фикрича, бундай ёндашув “тинчлик имконияти сифатида таҳдидни кўрсатиш” ҳисобланади.
