Сзинпин Туркманистонга келади
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга мактуб йўллаб, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган.
Мактубда Хитой томони Туркманистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр экани билдирилган. Шунингдек, Сзинпин Бердимуҳамедовнинг таклифини қабул қилгани ва Туркманистонга боришга тайёрлигини билдирган.
Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштиришга келишиб олган.
