Бирмингем тарихида илк бор мусулмон лорд-мер сайланди
Patriot One News хабарига кўра, покистонлик Зокир Чодри 2026–2027 йилларда шаҳар раҳбари сифатида фаолият юритади.
Қасамёд маросимида мусулмон руҳоний янги лорд-мерга фаровонлик тилаб дуо қилган.
Зокир Чодри эса барча аҳолига ҳурмат ва самимият билан хизмат қилишини ҳамда шаҳардаги турли жамоалар манфаатини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишини билдирган.
