АҚШ Миллий разведкаси раҳбари лавозимини тарк этмоқда
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард истеъфога чиқди, деб хабар беради Fox News.
У АҚШ президенти Дональд Трампга йўллаган мактубида бу қарор турмуш ўртоғининг касаллиги — унда суяк саратонининг кам учрайдиган тури аниқлангани билан боғлиқлигини маълум қилди.
Габбард 30 июнь куни ўз лавозимини тарк этади.
