Шайтонни Аллоҳнинг зикри билан тошбўрон қилинг
Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида кураш шиддатли кечади ва тўқнашув юзма-юз бўлади. Чунки шайтон Рамазондагидек занжирбанд эмас, балки у сизни дунёнинг энг афзал кунларида Аллоҳга яқинлашишдан тўсиш учун бор кучини ишга солади.
Ҳаққингизни қайтариб олиш нима англатишини биласизми? Бу — бой берилган ҳар бир бамдод намозининг ўрнини тўлдиришингиз, қаршингизда ёпилган ҳар бир яхшилик йўлини қайта очишингиз ва шайтон сизга чиройли қилиб кўрсатган ҳар бир маъсият учун тавба қилишингиздир. Бу кунларни Аллоҳга икки ҳисса итоат ва қайтиш билан кутиб олинг.
Шайтонни Аллоҳнинг зикри билан тошбўрон қилинг. Ҳозирданоқ ўн кунликка кучлироқ, собитқадамроқ ва ғолиб бўлган ҳолда кириб кириб боришга тайёргарлик кўрайлик.
Аллоҳнинг зикри — шайтонни ёндирадиган ва унинг қалбларни эгаллаб олишига тўсқинлик қиладиган силоҳдир.
