«Вест Хэм» эса «жаҳаннам»га равона бўлди!»
«Шахтёр» клубининг собиқ бош мураббийи Роберто Де Дзерби қўл остидаги «Тоттенхэм» сўнгги бешта ўйиндаги учинчи ғалабасини қўлга киритди ва Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолди. Турнир жадвалида «шпорлар» «Вест Хэм»ни атиги икки очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. 18-ўринни банд этган «Вест Хэм» эса келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди.
«Эвертон»га қарши кечган бугунги баҳсда Де Дзерби шогирдлари фақатгина битта гол уришди, бироқ ушбу гол якуний муваффақият учун етарли бўлди. Шимолий Лондон клубининг ҳақиқий қаҳрамонига Палинья айланди — у 43-минутда бош билан берган зарбаси устунга теггач, қайтган тўпни дарвоза чизиғидан ичкарига йўналтирди.
Параллел равишда кечган ўйинда «Вест Хэм» ўз майдонида «Лидс»ни 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Аммо бу ғалаба «молотобоецлар» (болғачилар)га ҳеч қандай ёрдам бера олмади. Улар «Бернли» ва «Вулверхэмптон» клублари қаторида Англия олий дивизионини тарк этмоқдалар.
