Пентагоннинг Эрондаги операцияси АҚШ чўнтагини тешиб юборди!

Пентагоннинг Эрондаги операцияси АҚШ чўнтагини тешиб юборди!

АҚШнинг Эрондаги операцияси харажатлари 95 миллиард доллардан ошиб кетди. Ҳисоб-китоблар Пентагон ҳисоботларига асосланган.

Қўшма Штатларнинг Эрон билан бўлган можародаги ҳарбий харажатлари 95 миллиард долларлик маррадан ошиб кетди. Бу ҳақда 29 май куни Iran War Cost Tracker портали маълумотларидан маълум бўлди.

Мазкур ресурс минтақага жўнатилган шахсий таркиб, ҳарбий кемаларни таъминлаш, шунингдек, бошқа турдош харажатларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни ҳисоблаб чиқади. Порталнинг ҳисоб-китоблари Пентагон ҳисоботига асосланган бўлиб, унда операциянинг дастлабки олти куни АҚШга 11,3 миллиард долларга тушгани, кейинчалик эса харажатлар кунига бир миллиард долларни ташкил этаётгани айтилади.

Бундан олдин, 22 май куни The Washington Post газетаси Эронга қарши операция даврида Исроилни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатлар ўзининг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари тутувчи-ракеталари арсеналининг ярмини сарфлаб бўлганини таъкидлаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: