Трамп ўз маъмуриятидан норози. Нега?
The Telegraph нашрининг ёзишича, АҚШ мустақиллигининг 4 июл куни нишонланадиган 250 йиллиги арафасида Доналд Трамп ишонч ва муваффақият намойиш этаётганига қарамай, ўз маъмуриятининг муваффақиятсизликларидан жуда ғазабда ва ундан четлатиш мумкин бўлган «айбдорларни» қидирмоқда.
«Унинг кайфияти жуда ёмон. У Оқ уй ходимларидан жуда норози, чунки ҳамма нарса кутилганидек кетмаяпти. Сўровномалар натижалари ёмон ва у вазиятни тўғирлаш учун ҳеч ким ҳеч нарса қилмаяпти, деб ҳисобламоқда», — дейди нашрга манбалардан бири.
Газета суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трамп шу йилнинг кузида АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда республикачиларнинг мағлубиятга учраши эҳтимолидан шу қадар хавотирдаки, ўз атрофидагилардан ким ҳали ҳам фойдали фаол, ким эса ортиқча юкка айланганини диққат билан баҳолашни бошлаган.
