Мерц ва Зеленский Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини етказиб беришни муҳокама қилди
Владимир Зеленский ва Германия канцлери телефон орқали мулоқот қилиб, Россиянинг баллистик ракеталар ёрдамида амалга ошираётган ҳужумлари кучайиши фонида Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласини муҳокама қилди.
«Ҳозирги асосий масала — одамларимизни Россия баллистикасидан ҳимоя қилиш учун «Patriot ЗРК» тизимларига ракеталар етказиб беришдир. Москва айнан Украинага берилаётган ракета зарбаларига сўнгги умидини боғламоқда. Россиянинг урушни чўзиш учун бошқа имкониятлари қолмади», – деб ёзади Зеленский ўзининг Telegram каналида.
Германия ҳукумати расмий вакилининг сўзларига кўра, Зеленский Фридрих Мерцга Россия қўшинларининг Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига берган сўнгги зарбалари оқибатлари ҳақида маълумот берган. Канцлернинг ўзи эса X ижтимоий тармоғида «Украина бундан буён ҳам Германия кўмагига таяниши мумкин» деб ёзди.
