Дуров француз терговчилари томонидан яна сўроқ қилинди
Telegram асосчиси Павел Дуров француз терговчилари томонидан яна сўроқ қилинди – AFP.
AFP суҳбатдошининг қайд этишича, бу Дуровнинг 2024 йилда унга айблов эълон қилинганидан бери тўртинчи марта сўроқ қилинишидир.
«Павел Дуровга расмий айбловлар қўйилганидан кейин деярли икки йил ўтган, бироқ ҳанузгача ушбу айбловларни тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ», — дейилади тадбиркорнинг адвокатлари Кристоф Ингрейн, Робин Бинсар ва Гийом Мартин берган баёнотда.
