Еврокомиссия агар Meta компанияси Instagram ва Facebook’нинг «қарамлик уйғотувчи» дизайнини ўзгартирмаса, жарима билан таҳдид қилди
Еврокомиссия Meta компаниясини ҳар иккала ижтимоий тармоқ дизайнига ўзгартиришлар киритишга чақирди.
ЕК дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Meta компанияси (Facebook ва Instagram эгаси) ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларда қарамлик келтириб чиқариши мумкин бўлган дизайндан фойдаланиб, «Рақамли хизматлар» тўғрисидаги Европа қонунини бузган деган хулосага келди.
Унга кўра, Еврокомиссиянинг эътирозларига видеони автоматик равишда қўйиш, чексиз лента ва шахсийлаштирилган тавсиялар каби функциялар сабаб бўлмоқда. ЕК маълум қилишича, контентнинг чексиз оқими «мияни автопилот режимига ўтказади ва соғлом бўлмаган одатлар шаклланишига замин яратади», жумладан, болалар ва ўсмирларда ҳам.
Еврокомиссия Meta компаниясини ҳар иккала ижтимоий тармоқ дизайнига ўзгартиришлар киритишга чақирди. Баёнотда қайд этилишича, агар ЕК хулосалари тасдиқланса, Meta ўзининг умумий йиллик айланмасининг 6 фоизигача миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Компаниянинг 2025 йилдаги даромадидан келиб чиқилса, жарима тахминан 11 миллиард еврони ташкил қилиши мумкин, дейилади хабарларда.
