Франция ва Испанияда тобира авж олаётган ўрмон ёнғинлари туфайли 300 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Франция ва Испанияда тобира авж олаётган ўрмон ёнғинлари туфайли 300 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Испания ички ишлар вазирлиги хабар беришича, Мадрид атрофидаги ҳудудларда 70 мингдан ортиқ киши ўз уйларидан вақтинча кўчирилган.

Франция ҳукумати эса мамлакат жануби-ғарбидаги Бордо шаҳри атрофида аҳоли эвакуацияси ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, Франциянинг турли ҳудудларида жами 200 мингга яқин киши эвакуация қилинган. Бу Францияда Иккинчи жаҳон урушидан бери мамлакатдаги энг йирик эвакуация ҳисобланади.

Франция расмийлари ёнғинларга қарши кураш учун Европа иттифоқидан ёрдам сўраган. Евроиттифоқ Португалия, Хорватия, Чехия, Швеция ва Словакиядан самолёт ва вертолётлар юборилишини ваъда қилган.

Испанияда эса ўт ўчирувчилар Мадриднинг ғарбида юзага келган иккита ўрмон ёнғинининг бир-бирига қўшилиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: