Хитой 2030 йилгача “сунъий қуёш”дан электр энергияси олишни режалаштирмоқда

Хитой 2030 йилгача “сунъий қуёш”дан электр энергияси олишни режалаштирмоқда

Хитойлик олимлар термоядровий синтез реактори учун оғирлиги 582 тонна бўлган улкан суперўтказгичли магнит тизимини яратди. Ушбу тизим реактор ичидаги миллионлаб даражагача қиздирилган плазмани магнит майдони ёрдамида барқарор ушлаб туриш вазифасини бажаради.

Лойиҳа муваффақиятли якунланса, 2030 йилларга келиб термоядровий синтез орқали деярли чексиз ва атмосферага СО₂ чиқиндиси чиқармайдиган электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Мутахассислар бундай технология келажакда инсониятнинг энг истиқболли тоза энергия манбаларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: