Жанубий Кореянинг собиқ президентига яна шартли қамоқ жазоси тайинланди
Сайлов қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилган Юн Сок Ёл 3 йиллик синов муддати билан 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу унинг 3 йил давомида қонунни бузмаслиги ёки янги жиноят содир этмаслиги шарти билан 18 ойлик қамоқ жазоси ижро этилмаслигини англатади.
Айни пайтда у бошқа иш бўйича умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.
