Россия ва КХДР чегарадаги илк автомобиль кўприги қурилишини якунламоқда
Россия ва Шимолий Корея умумий чегара орқали ўтадиган илк автомобиль кўприги қурилишини якунлаш арафасида. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. Иншоот фойдаланишга топширилгач, икки давлат ўртасида илк бор тўғридан-тўғри автомобиль қатнови йўлга қўйилади.
Туманная дарёси устидаги кўприк Россиянинг Хасан аҳоли пунктини Шимолий Кореянинг Туманган шаҳри билан боғлайди. Унинг узунлиги 830 метр бўлиб, амалдаги «Дўстлик» темирйўл кўпригидан дарё оқими бўйлаб тахминан 415 метр пастроқда жойлашган.
Нашрнинг қайд этишича, қурилиш ишлари 2025 йил баҳорида бошланган. Шимолий Корея лойиҳанинг ўз қисми, жумладан божхона ва карантин инфратузилмасини аллақачон якунлаган. Бироқ Россия томони ишлар жадвалидан ортда қолаётгани сабабли кўприкнинг очилиш санаси ҳозирча белгиланмаган.
The Guardian баҳолашича, Украинада мазкур автомобиль қатновининг йўлга қўйилиши Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши мумкинлиги юзасидан хавотирлар билдирилмоқдa.
