Кегейлида 741 млн сўмлик газ балонлари талон-торож қилингани аниқланди
Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида “Кегейлитумангаз” таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари 781 дона суюлтирилган газ балонини ўзлаштиргани аниқланди.
Талон-торож қилинган мулкнинг умумий қиймати 741 млн сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
