Россияда ишлаб чиқарилган MS-21 самолёти биринчи марта парвоз қилди
У 600 км/соатгача тезликда бир соатдан ортиқ ҳавода бўлди.
«Ростех» маълум қилишича, синов давомида турли парвоз режимларида ҳаво кемасининг барқарорлиги ва бошқарув тизими синовдан ўтказилган.
MS-21 Россияда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар асосида йиғилган илк серияли йўловчи самолёти ҳисобланади.
