Дунёдаги энг кекса президент ғойиб бўлди — ABC News

Дунёдаги энг кекса президент ғойиб бўлди — ABC News

 

Камерун президенти Пол Бия, дунёдаги амалдаги энг кекса давлат раҳбари, икки ойдан бери мамлакат ташқарисида бўлиб турибди. Бу эса унинг соғлиғи ҳақида саволларни пайдо қилди.

 

93 ёшли Бия 1982 йилдан бери Камерунни бошқариб келмоқда. У 7 июнь куни мамлакатни тарк этган ва ўша пайтда унинг офисида президент Европага «қисқа хусусий ташриф» билан кетгани айтилган. Бироқ сафар чўзилиб кетиб, давлат раҳбарининг хориждаги энг узоқ муддатли йўқолишларидан бирига айланди. Нашрга кўра, Биянинг соғлиғи кўп йиллардан бери турли тахминларга сабаб бўлиб келади. Президент мунтазам равишда Европада, хусусан Франция ва Швейцарияда узоқ вақт бўлади, Камерундаги бошқарув вазифаларининг бир қисмини эса амалда унинг партияси ва оила аъзолари вакиллари бажаради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: