Вучич: Дунё катта уруш остонасида, давлатлар эса унинг олдини олмаяпти

Вучич: Дунё катта уруш остонасида, давлатлар эса унинг олдини олмаяпти

Сербия президенти Александр Вучич дунё катта уруш хавфи остидалигини ва унинг олдини олиш учун етарли чоралар кўрилмаётганини айтди.

Унинг таъкидлашича, келгуси беш йил ичида янги дунё тартиби бугунгидан ҳам вайронкор воситалар орқали шаклланиши мумкин.

Вучичнинг фикрича, дунёда асосий куч марказлари сифатида АҚШ ва Хитой сақланиб қолади. Европа Иттифоқи учинчи куч марказига айланиши керак, аммо у Европанинг бундай мақомни эгаллай олишига ишончи комил эмаслигини билдирди.

Шунингдек, Россия, Ҳиндистон ва бошқа йирик минтақавий давлатлар алоҳида куч маркази сифатида шаклланишини айтди. Вучич Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида янги иттифоқ шаклланаётганини ҳам таъкидлади.

Сербия президенти Украинага қурол-яроғ ва молиявий ёрдам кўрсатилиши, шунингдек, Россияга қарши санкциялар жорий этилганини тилга олиб, бу жараённи Россияга қарши «гибрид уруш» деб баҳолади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: