АҚШ Ўзбекистонни Хитой товарларига қўйилган божларни четлаб ўтишда фойдаланилаётган давлатлар қаторига киритди
АҚШ ҳисоботига кўра, Хитой товарлари 40 дан ортиқ давлатда қайта қадоқланиб, тамғаланиб ёки минимал қайта ишланиб, бошқа давлат маҳсулоти сифатида Америкага киритилмоқда. АҚШ бундай схемалар туфайли йилига 19–26 млрд доллар божхона даромадини йўқотаётганини баҳоламоқда.
Рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Япония, Канада ва Мексика ҳам бор.
