Марказий Осиёда black out: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчди

Марказий Осиёда black out: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчди

​14 август куни кундузи Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида оммавий равишда чироқ ўчди.

Қозоғистонда узилишлар Олмаота шаҳри, Олмаота ва Жетису вилоятлари, шунингдек, Чимкентга таъсир кўрсатди.

​Таъкидлаш жоизки, бугун Олмаотанинг Бостандиқ туманида жойлашган Марказий стадионда америкалик рэпер Кане Уэстнинг концерти бўлиб ўтиши режалаштирилган.

​Электр энергиясидаги узилишлар ҳақида Бишкек аҳолиси ҳам хабар берди. «Kaktus Media» маълумотларига кўра, соат 15:00 дан бошлаб Қирғизистон пойтахтининг турли туманлари аҳолиси чироқ ўчиши ва узилишлардан шикоят қила бошлаган.

​Шунингдек, Душанбе ва Тожикистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам чироқ ўчгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Аҳоли деярли бир вақтда чироқ тўсатдан ўчиб қолганини маълум қилди.

​Pressa uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда аварияга қарши автоматик тизим ишга тушиши оқибатида деярли бутун Сурхондарё вилояти электрсиз қолган. Узилишлар мамлакатнинг бошқа вилоятларидаги айрим туманларда ҳам қайд этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: