Тест натижасидан норози абитуриентлар апелляция бериши мумкин
Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15–24 август кунлари my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали онлайн апелляция аризаси беришлари мумкин.
Апелляцияларни кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.
Ариза берган абитуриентга апелляция кўриб чиқиладиган сана ва вақт ҳақида хабарнома юборилади. Белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан келиши лозим.
