Автобусда йўл ҳақини тўламай юрганларга жарима 10 бараварга оширилиши мумкин
Транспорт вазирлиги маълум қилишича, чиптасиз юрганлар учун жаримани ошириш бўйича таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган.
Таклифга кўра:
▪️биринчи марта йўл ҳақини тўламаганларга — 220 минг сўм;
▪️такроран қоидабузарлик содир этганларга — 440 минг сўмгача жарима белгиланиши мумкин.
Ҳозирда бундай қоидабузарлик учун жарима 41 200 сўмни ташкил этади.
