Украина аҳолиси мустақилликка эришганидан бери 45 фоизга камайди
Бу кўрсаткич 52 миллиондан Киев назорати остидаги ҳудудда яшаётган тахминан 29 млн кишигача тушиб кетган. Деярли 7 млн киши хорижда қочқин бўлиб турибди ва ортга қайтишни хоҳловчилар улуши биринчи марта 50 фоиздан пастга шўнғиган.
Мамлакат узоқ муддатли миграция сабабли ҳар ой тахминан 100–150 минг кишини йўқотмоқда – бу жанг майдонидаги йўқотишлардан анча кўпдир. Туғилиш даражаси ҳар бир аёлга 0,9 бола кўринишида рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичга тушди, ўлим сони эса туғилишдан деярли уч баравар юқоридир.
