Башар Асаднинг яна бир амакиваччаси ўлимга ҳукм қилинди

Башар Асаднинг яна бир амакиваччаси ўлимга ҳукм қилинди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди.

46 ёшли Васим Асад мамлакатда қарийб 14 йил давом этган фуқаролар уруши пайтида содир этилган оғир жиноятлар ва қонли ҳужумларга алоқадорликда айбдор деб топилган.

Тергов маълумотларига кўра, у собиқ ҳокимиятга содиқ бўлган икки қуролли гуруҳни ташкил этган. Мазкур тузилмалар Дамашқ атрофида амалга оширилган ва кўплаб қурбонларга сабаб бўлган ҳужумларда иштирок этган.

Суд Васим Асаднинг ушбу қуролли гуруҳлар фаолиятидаги ролини ва фуқаролар уруши давридаги ҳаракатларини инобатга олиб, унга энг оғир жазо — ўлим ҳукмини тайинлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: