Ўзбекистонда инфляция пасаймоқда
2026 йил июль ойида умумий инфляция даражаси 6,4 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич 12,3 фоиз эди.
Айниқса, хизматлар соҳасида нархлар ўсиши анча пасайган:
2024 йилнинг январь–июль ойларида 21,7 фоиз бўлган кўрсаткич 2026 йилнинг шу даврида 4,6 фоизга тушган.
Шу билан бирга, жорий йилнинг январь–июль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 4,2 фоизга ошган.
