ОТМларда талабаларнинг 63% етарли амалий кўникмаларни эгалламаяпти

ОТМларда талабаларнинг 63% етарли амалий кўникмаларни эгалламаяпти

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.

“Шу боис, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарликни кучайтириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд имкониятларидан касбга ўргатишда кенг фойдаланиш вазифаси қўйилди. Университетларда куннинг иккинчи ярмида талабаларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, президент касб-ҳунарга ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғлаш зарурлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: