Венесуэладаги ер қимирлашида Беларус ўйлари омон қолди

Венесуэладаги ер қимирлашида Беларус ўйлари омон қолди

24 июн куни Венесуэлада содир бўлган иккита кучли зилзила (7,2 ва 7,5 балл) пойтахт Каракас ва унинг атрофида 60 мингга яқин биноларни вайрон қилди ва 6 мингдан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди.

Ушбу улкан фалокат марказида белоруссиялик қурувчилар томонидан барпо этилган кўп қаватли биноларнинг омон қолгани кўпчилликни ҳайратга солди.

«Мана Беларус уйлари, мен уларни деразамдан кўришим мумкин. Биз ҳам шунга ўхшаш бинода яшаймиз. Уларнинг барчаси бутун», – деб изоҳ қолдирган аёл зилзиладан кейин.

“Белзарубежстрой” компанияси 2011 йилдан 2017 йилгача Венесуэлада 20 000 дан ортиқ бинолар қурган. Уларни барпо этишда монолит бетонга асосланган сейсмик чидамли лойиҳалар танланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: