НАТО Россия чегараларини яна бир бор пайпаслаб кўрди
18 август куни альянс Калининград вилояти чегаралари яқинида йирик ҳаво машғулотлари ўтказди.
Шимоли-шарқий Полша осмонида НАТОнинг қарийб 25 та самолёти парвоз қилган.
Машғулотларда АҚШ ва Норвегия қирувчилари, Apache вертолётлари, E-3A AWACS, Bombardier ARTEMIS II разведка самолёти ва EA-37B Compass Call электрон кураш самолёти қатнашган.
Калининград вилояти атрофидаги радиоэлектрон вазиятга алоҳида эътибор қаратилган.
НАТО машғулотлар АҚШ раҳбарлигида альянс кучларининг ҳамкорлигини синаш ва “тийиб туриш”ни машқ қилиш учун ўтказилганини билдирди.
Ҳудуддаги НАТО парвозлари кейинги кунларда ҳам давом этган.
