Зеленский Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдирди

Зеленский Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдирди

Украина президенти Володимир Зеленский Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Украина Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина етакчисига йўллаган табрик мактубида уни ва Украина халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан қутлаган.

«Ишончим комилки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар келгусида ҳам муштарак саъй-ҳаракатларимиз билан изчил ривожланиб боради», – дейилади Ўзбекистон Президенти табригида.

Давлат раҳбари Володимир Зеленскийга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан ютуқлар, Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Володимир Зеленский эса Шавкат Мирзиёевга самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

«Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юксак қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолади», – деди Зеленский.

Украина раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон келажак тилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: