Россия Украинага илк бор модернизация қилинган «Искандер-1000» баллистик ракеталарини қўллади
Украина разведкаси маълумотига кўра, Россиянинг сўнгги зарбаларидан бири вақтида «Искандер-1000» ракеталари илк бор қўлланган. Улар оддий «Искандер-М»дан ҳаво мудофаасини енгиб ўтиш воситалари ва парвоз масофаси билан фарқ қилади. ГУР маълумотига кўра, янги ракета 550 кмгача, оддий «Искандер-М» эса 390 кмгача учади.
Россия томони эса «Искандер-1000»нинг масофаси 1000 кмгача эканини билдирган. Агар бу маълумот тасдиқланса, ракета Украина ҳудудининг деярли барча қисмидаги нишонларга етиб бориши мумкин.
