Байрам кунлари тиббиёт муассасалари одатий тартибда ишлайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 29 августдан 1 сентябрга қадар:
🔸Барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва клиникаларда ходимлар навбатчилик асосида ишлайди.
🔸Шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида навбатчи шифокор ва ҳамширалар 24 соат хизмат қилади.
🔸»103″ хизмати одатий тартибда ишлайди. Республика бўйлаб 2 900 дан зиёд тез ёрдам бригадаси чақирувларга тайёр туради.
🔸Туғруқхоналар ва болалар даволаш муассасалари байрам кунлари ҳам узлуксиз ишлайди.
