Байрам кунлари Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд, автобус ва авиарейслар ташкил этилади
Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам кунларида ички саёҳатлар учун қўшимча транспорт имкониятлари яратилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, Тошкент—Самарқанд, Тошкент—Бухоро ва Тошкент—Урганч йўналишларида қўшимча юқори тезликдаги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади.
Шунингдек, вилоятлараро барча йўналишларда қўшимча автобуслар ҳаракати ташкил этилади.
Тошкент—Урганч, Нукус, Бухоро ва Термиз йўналишларида эса қўшимча авиарейслар амалга оширилади.
Қолаверса, айрим поездларга 4 тагача қўшимча вагон уланади.
