АҚШ ва Венесуэла ўртасида тарихдаги энг йирик нефт бўйича келишув тузилди
Трамп АҚШ ва Венесуэла ўртасида тарихдаги энг йирик нефт бўйича келишув тузилганини эълон қилди.
Қўшма Штатлар президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу битим орқали Вашингтон Венесуэла билан мамлакат нефт захираларининг 20 фоизи – 65 млрд баррелдан ортиқ қисмидан “ҳеч қандай харажатларсиз” фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу АҚШ нефт захираларини икки баравардан кўпроққа ошириш, етказиб беришни кенгайтириш ва узоқ муддатли истиқболда америкаликлар учун бензин нархини сезиларли даражада пасайтириш имконини беради.
Доналд Трамп битимни имзолаш жараёнида АҚШ давлат котиби Марко Рубио, мудофаа вазири Пит Ҳегсет ва Венесуэланинг муваққат президенти Делси Родригес иштирок этганини билдирди.
Шу билан бирга, АҚШ етакчиси ушбу битим Венесуэлага “муваффақият ва фаровонлик” сари ҳаракат қилишга ёрдам беришига ишонч билдирган.
